Тошкентдаги иссиқхоналардан бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Вазият Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Бектемир тумани инспекторлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасида тумандаги «Бекуз келажак» иссиқхонасининг фильтрловчи мосламалари носоз эканлиги, шунингдек, олов ёқишда автомобиль шиналаридан фойдаланилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан иссиқхона масъул ходимидан тушунтириши хати олиниб, қозонхонани таъмирлаш, махсус чанг-газ ушлаб қолувчи фильтрларни янгилаш ҳамда автотранспорт шиналарини ёқмаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Ҳозирда табиатга етказилган зарарни ҳисоблаш учун иссиқхонага эколаборатория ходимлари жалб қилинган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.