Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг баланд тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.
3 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши бошланади. Шанба куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва кечга томон Сирдарё вилоятида баъзи жойларда асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Кундузги ҳарорат 2-4 февраль кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. Кечаси ҳарорат асосан 0-5 даража совуқ, баъзи жойларда 3 даража илиққача бўлади.
Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 2-4 даража совуқ, кундуз кунлари 4-6 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.
Ҳафта охирида ёмғир ва қор қайтади
Тошкентда бугун ва эртага ёғингарчилик бўлмайди. Якшанба куни бироз ёмғир ва қор ёғиши мумкин.