Қашқадарёда 150 та дарахт кесилди: зарар бир млрд сўмдан ортиқни ташкил қилмоқда

O‘zbekiston

Қашқадарё вилояти Касби туманида вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан рейд ўтказилиб, Денов-Новқат канали қирғоғида 150 туп дарахт кесилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, дарахтлар «To‘palang HPD Holding» МЧЖ мутасаддилари томонидан канални реконструкция қилиш вақтида шикастланган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, табиатга 1 миллиард 165 миллион 350 минг сўм зарар етказилган.

Зарарни ундириш ҳамда айбдорларга қонуний чора кўриш мақсадида вилоят прокуратурасига ҳужжатлар юборилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.