АҚШ Сурия ва Ироқдаги гуруҳларга зарба берди
АҚШ қуролли кучлари Ироқ ва Суриядаги Эронпараст гуруҳлар нишонларига ҳужум қилди. 125 та аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар ёрдамида 85 та нишонга ҳужум қилинди.
Ҳужум январь ойи охирида АҚШнинг Иорданиядаги ҳарбий базасига уюштирилган зарбага жавоб бўлди, натижада уч америкалик аскар ҳалок бўлди ва 40 дан ортиқ одам жароҳатланди, деб ёзади CNN. Оқ уй содир бўлган воқеаларда Эронни айблади.
Нашр манбаларига кўра, зарбалар аввалгиларига қараганда кучлироқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Оқ уй маъмурияти АҚШ базаларига янги ҳужумларнинг олдини оладиган, аммо Эрон билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан қочадиган тарзда ҳаракат қилмоқчи.
Баъзи маълумотларга кўра, АҚШ зарбалари оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.