Xiaomiʼнинг биринчи электромобили нархи маълум бўлди

Texno

Хитой автоолами ҳақида ёзувчи оммавий ахборот воситалари Xiaomi компаниясининг биринчи автомобили Xiaomi SU7 седани нархини ошкор қилди. Суғурта компанияси маълумотларига кўра, Xiaomi SU7 Tesla Model 3ʼдан қимматроқ бўлади.

Юқори конфигурациядаги автомобилнинг нархи 361 400 юанни (~51 минг доллар) ташкил қилади. Tesla Model 3ʼнинг юқори версияси Хитойда 285 900 юань (~40 минг доллар) туради, деб ҳисобласак, модель АҚШдаги рақобатчисидан арзонроқ эмас. Бироқ ўз автомобилларини баҳолашда Хиаоми юқори тоифадаги автомобилларга эътибор қаратмоқда, масалан, Porsche Taycan.

Аввалроқ Xiaomi раҳбари Лей Зун ўзининг характеристикалари ва жиҳозлари билан Xiaomi SU7 150 ёки ҳатто 200 минг юандан қимматга тушмаслигини бир неча бор айтган эди. Шундай қилиб, суғурта компаниясининг маълумотлари расман тасдиқланмаган бўлсада, жуда ишончли кўринади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.