Этнографик истироҳат боғини барпо этиш учун халқаро экспертлар гуруҳи ва маҳаллий мутахассислар жалб этилади. Барча ишлар 1972 йил 16 ноябрда ЮНEСКО Бош конференцияси томонидан қабул қилинган Бутунжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари асосида амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида «йўқотилган маданий бойлик» намунаси бўлган қадимий дренаж тизимларини қайта тиклаш, яшил майдонларни кенгайтириш ҳам кўзда тутилган.