Чилида ўрмон ёнғинлари: камида 51 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган

Dunyo

Чилида мамлакат бўйлаб давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 51 киши ҳалок бўлгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтмоқда, деб ёзади CNN.
Фожиа оқибатларини ҳисобга олсак, яқин соатларда қурбонлар сони ортиши аниқ, — деди Чили президенти Габриэль Борич шанба куни телевидение орқали берган баёнотида.

Унинг қўшимча қилишича, Мудофаа вазирлиги барча зарур ресурсларни таъминлаган ҳолда жабрланган ҳудудларга кўпроқ ҳарбий қисмларни жойлаштиради.



Ички ишлар вазири Каролин Тоханинг сўзларига кўра, мамлакатнинг турли ҳудудларида 92 га яқин фаол ёнғин давом этмоқда, улар ҳозиргача 43 минг гектарга яқин майдонни қамраб олган. Ўт ўчирувчилар 40 та ёнғинни ўчиришган, 29 тасини ўчиришда давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар экипажлари Чилининг қирғоқ порти Валпараисо шаҳрида шаҳарларга яқин бўлгани сабабли ёнғин ўчириш ишларига устувор аҳамият қаратмоқда. Шаҳар мери маълумотларига кўра, 372 киши бедарак йўқолган.

Вальпараисодаги ўрмон ёнғинлари, шунингдек, 1100 га яқин уй ва юзлаб машиналарга зарар етказган, дейди расмийлар.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.