Унга мувофиқ, мактабларда хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
- 5–9-синфларда ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;
- 10–11-синфларда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;
- Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.
Давлат олий таълим муассасаларида хорижий тиллар йўналиши бўйича педагог кадрлар тайёрлайдиган аспирантлар учун бир вақтнинг ўзида ўқиш ва педагогик фаолият билан шуғулланиш имконини берувчи мослашувчан дарс жадвали жорий этилади.
2024 йил 1 майга қадар 11-синфда камида А2 даражасида иккинчи чет тилини ўзлаштиришни назарда тутувчи чет тили фанларининг ўқув режалари ва дастурлари такомиллаштирилади.
Шунингдек, йил охиригача умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, француз, корейс, инглиз ва япон тилларини биладиган ўқитувчилар ишга қабул қилинади.
2024 йил 1 сентябрга қадар чет эллик педагог кадрлар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режалари ва дастурлари такомиллаштирилади ва умумий ўрта таълимнинг чет тилларини ўқитиш дастури билан мувофиқлаштирилади.