Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди
Қосим Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ҳукумати истеъфосини қабул қилишга қарор қилди. Қозоғистон Республикаси бош вазири вазифаси вақтинча Роман Склярга юкланди.
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди, деб хабар бермоқда Акорда сайти.
Фармонда қайд этилишича, Қозоғистон Республикаси бош вазирининг вазифалари вақтинча Роман Склярга юкланган.
Қозоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари янги таркиб тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этади, — дея қарор қилди президент.
Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Алихон Смоилов 2022 йил январида Қозоғистон бош вазири этиб тайинланган эди.
Қозоғистон Конституциясининг 70-моддасида шундай дейилган:
1. Ҳукумат янги сайланган Республика Парламенти Мажлиси олдидаги ваколатларини тарк этади.
2. Ҳукумат ва унинг ҳар қандай аъзоси, агар ўзларига юкланган функцияларни бундан буён амалга ошириш имконсиз деб ҳисобласа, Республика президентига истеъфога чиқиш тўғрисида эълон қилишга ҳақли.
3. Парламент Мажлиси ёки Парламент ҳукуматга ишончсизлик вотумини билдирган тақдирда, Ҳукумат Республика президентига истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилади.
4. Республика президенти ўн кун муддатда истеъфони қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
5. Истеъфони қабул қилиш ҳукумат ёки унинг тегишли аъзоси ваколатларининг тугатилишини англатади. Бош вазирнинг истеъфосини қабул қилиш бутун ҳукумат ваколатларининг тугатилишини билдиради.
6. Ҳукуматнинг ёки унинг аъзосининг истеъфоси рад этилган тақдирда президент унга ўз вазифаларини келгусида амалга оширишни юклайди.
7. Республика президенти ўз ташаббуси билан ҳукуматнинг ваколатларини тугатиш ва унинг ҳар қандай аъзосини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бош вазирнинг лавозимидан озод этилиши бутун ҳукумат ваколатларининг тугатилишини англатади.
Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддасига мувофиқ қарор қиламан: ҳукумат истеъфосини қабул қиламан, — дейилади давлат раҳбари фармонида.