Huawei смартфонлар ҳисобига СИ чипларига эътибор қаратади

Texno

Хитойнинг Huawei компанияси СИ чиплари етишмовчилиги кузатилгани сабаб зарар кўрган Mate 60 смартфонлари ортидан сунъий интеллект (СИ) технологияларини ривожлантиришга қарор қилди.

Компания СИ учун Ascend AI чипларини ва смартфонлари учун Kirinʼни битта заводда ишлаб чиқаради. Бу чиплар Huaweiʼнинг ўз дизайнларидир.

Айтиш жоизки, ишлаб чиқарувчи сўнгги уч йил ичида биринчи марта савдо ҳажмини оширишга муваффақ бўлганига қарамай, смартфонлар ишлаб чиқаришни секинлаштирди.

2019 йилда АҚШ санкциялари Huaweiʼнинг чиплар ишлаб чиқариш бўйича илғор технологияларга киришини чеклади. Натижада компания маҳаллий альтернативларга ўтишга мажбур бўлди.

Америка Қўшма Штатларининг ушбу чекловлари фонида Хитой расмийлари маълумотлар марказлари ишга туширилишини эълон қилишди, шу билан бирга СИ учун чиплар, жумладан Huawei Ascend учун талабни рағбатлантиришди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.