Маълумотларга кўра, уруш бошланишидан олдин Исроилда қурилиш майдонларида 72 минг фаластинлик ишлаган, бироқ кейинчалик улар мамлакатдан чиқариб юборилган.
Қайд этилишича, айни пайтда мамлакатда 20 мингга яқин хорижлик ишчи бор, бироқ қурилиш майдонларининг ярмига яқини ишчи кучи етишмаслиги сабабли ёпилган.
Исроил уй-жой вазирлиги вакилининг айтишича, келгуси ҳафталарда кўпроқ хорижий ишчилар гуруҳи келиши кутилмоқда.
Исроил 65 минг қурувчини, жумладан, Ўзбекистондан келган мигрантларни жалб қилмоқчи
4 февраль куни Исроил ҳукумати 2023 йил 7 октябрдан буён тўхтатилган қурилиш ишларини қайта бошлаш учун Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижий ишчи жалб қилмоқчи эканини маълум қилди.