АҚШ Исроилга Украинасиз $17,6 млрд ёрдам лойиҳасини рад этди

Dunyo

7 февраль куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси республикачилар томонидан Исроилга $17,6 млрд ажратиш бўйича тайёрланган, Украинани қўллаб-қувватлаш ва Мексика билан чегарани ҳимоя қилишни назарда тутмайдиган қонун лойиҳасини рад этди.

Қайд этилишича, демократлар кўпчилик овоз билан бундай лойиҳага қарши овоз берган.

Аввалроқ Оқ уй республикачиларнинг Исроилга ёрдамни Украинага ёрдам бериш ва АҚШ жанубий чегарасини мустаҳкамлашдан алоҳида молиялаштириш таклифини танқид қилиб, агар қонун лойиҳаси Конгрессдан ўтса, Байден вето қўйиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон республикачиларнинг Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаш учун яна бир уриниш ҳақида ўйламоқда. Овоз беришдан олдин спикер журналистларга унинг «Б режаси» қонун лойиҳасини келгуси ҳафта муҳокамага олиб чиқиши кераклигини айтди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.