Молия вазирлиги раҳбарининг баёноти Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан эълон қилинган Германиянинг 2024 йилда иқтисодий ўсиши прогнози фонида айтилди. Таҳлилчилар бу кўрсаткичларни деярли ярмига — 0,3 фоизга қисқартиришди.
Бугунги кунда ишлаб чиқариш коронавирус даврини ҳисобга олмаганда, 2008 йилги глобал молиявий инқироздан кейинги энг паст натижаларни кўрсатмоқда, деб ёзади нашр.
Ҳукумат бу таҳлилдан ҳеч қандай хулоса чиқармаслиги мен учун тушунарсиз, — дея қўшимча қилди Линднер.
Линднернинг фикрича, муаммони мослашувчан меҳнат бозорлари ва бюрократияни камайтириш орқали ҳал қилиш мумкин. У давлат ижтимоий бозор иқтисодиётига келиши керак, деб ҳисоблайди.
Германияда камбағаллик ҳақида гапира бошланди
Германия молия вазири Кристиан Линднер Германия иқтисодиётининг қулашини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат қашшоқлашмоқда, иқтисодиёт эса «рақобатга чидамсиз» бўлиб бормоқда.