Кэмерон бешинчи «Аватар»да тўхташни истамайди

Layfstayl

Джеймс Кемерон олтинчи ва еттинчи «Аватар» фильмлари учун аллақачон режалари борлигини айтди. Бироқ ҳали учинчи қисм 2025 йилда чиқарилиши режалаштирилган.

69 ёшли канадалик режиссёр Джеймс Кэмерон келгусида бир нечта фильмлар учун «Аватар» франшизасини ишлаб чиқиш режалари ҳақида гапирди. «Аватар 3» ҳали кинотеатрларга чиқмаган, аммо Кэмероннинг режалари жуда катта.
«Биз сценарийнинг барча қисмларини, жумладан, бешинчи қисмни ҳам тўлиқ ёздик, менда олтинчи ва еттинчи фильмлар учун ғоялар тайёр. Бироқ катта эҳтимол билан эстафетани бошқага топшираман, ахир биз абадий эмасмиз. Шундай бўлсада, ҳозир мен қилаётган ишимдан катта завқ оляпман. Командамиз ажойиб инсонлардан иборат», — деди режиссёр.

Учинчи «Аватар» фильми 2025 йилда чиқиши режалаштирилган, тўртинчи қисми эса тўрт йилдан кейин кинотеатрларда чиқиши мумкин. «Аватар» 5-фильмига келсак, у 2031 йилда чиқарилиши режалаштирилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.