Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Текшириш давомида ИЭСда атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги аниқланди. Шу билан бирга, чанг-газ тозалаш ускуналари талабга жавоб бермаслиги, самарадорлик 80 фоизга тушиб кетганлиги маълум бўлди.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун станцияга компенсация тўловлари ҳисобланди. Бундан ташқари, тегишли ҳужжатлар ИЭСдаги 11 нафар мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
