Алиев бешинчи муддатга Озарбайжон президенти этиб сайланди
Илҳом Алиев 92,05% овоз олиб, бешинчи муддатга Озарбайжон президенти этиб сайланди. У 2003 йилда бу лавозимни отаси Ҳайдар Алиевдан кейин эгаллаганди, шу тариқа 20 йилдан Илҳом давлатни бошқариб келмоқда.
Марказий сайлов комиссиясининг 8 февраль куни тонгда берган маълумотига кўра, сайлов участкаларининг 93 фоиздан ортиғи баённомалари кўриб чиқилиб, Алиев 92,05% овоз олди, деб ёзади ТАСС Марказий сайлов комиссияси раҳбари Мазахир Панахов баёнотига таяниб.
Алиевнинг ғалабаси, дея хабар беради АЗЕРТАДЖ давлат ахборот агентлиги, аллақачон хорижий давлатлар раҳбарлари — Венесуэла президенти Николас Мадуро, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Сербия президенти Александр Вучич, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, шунингдек, Александр Лукашенко томонидан табрикланган.
Илҳом Алиев 2003 йил октабрдан бери Озарбайжон президенти. Бу лавозимда у отаси Ҳайдар Алиевнинг ўрнини эгаллаган. 2008, 2013 ва 2018 йилларда Алиев президентликка қайта сайланган.
Алиевнинг Озарбайжон президенти сифатидаги тўртинчи муддатдаги асосий воқеалардан бири Тоғли Қорабоғ ҳудудининг мамлакат назоратига ўтиши бўлди.