Bluesky ижтимоий тармоғи рўйхатдан ўтишни очиб қўйди
Bluesky ижтимоий тармоғи таклифнома тизими бекор қилингани ва ҳамма учун рўйхатдан ўтиш очиқлиги ҳақида эълон қилди. Платформа илгари Twitter деб аталган Х ижтимоий тармоғининг марказлашган аналогидир.
Кейинчалик Bluesky учинчи томон дастурчиларига ActivityPubʼга ўхшаш АТ Протоcол асосида ўз серверларини жойлаштиришга рухсат беришни режалаштирмоқда. Х охирги протоколга ўтди, ActivityPub Mastodon ва Threads томонидан ҳам қўлланилади.
Ёпиқ бета-тест пайтида Blueskyʼда 2 миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
Компаниянинг бош директори Жей Грабернинг айтишича, жамоа бета-версиясидан чиқишдан олдин кўпроқ модерация хусусиятларини ишлаб чиқиши ва инфратузилмани барқарор ҳолатга келтириши керак. Унинг сўзларига кўра, Bluesky ишга туширилгандан бери 3 миллиондан ортиқ одам рўйхатдан ўтган.
Bluesky нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилган бўлиб, унда 40 дан кам тўлиқ вақтли ходимлар ишлайди, уларнинг ярми модерация ва фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. Ижтимоий тармоқнинг ойлик аудиторияси 1,6 миллион кишини ташкил этади, дейди Грабер. Компания раҳбарининг сўзларига кўра, платформада 25 минг фойдаланувчи каналлари яратилган.
Компания турли йўллар билан пул ишлашни режалаштирмоқда, жумладан, ўз иловасидаги қўшимча функциялар учун фойдаланувчилардан ҳақ олмоқчи. Bluesky, шунингдек, фойдаланувчи каналлари каби йўналишларда ҳам пул олиш ниятида. Грабернинг қўшимча қилишича, компания Cлоудфлареъга ўхшаш корпоратив бўлинма устида ишламоқда, бу эса бошқаларга ўз серверларини АТ протоколида бошқаришга ёрдам беради.
Bluesky ҳозирда протоколни назорат қилади, аммо кейинчалик компания бошқарувни Интернет муҳандислиги бўйича ишчи гуруҳи каби веб-стандартлар органига ўтказмоқчи. Bluesky ActivityPub билан алоқа ўрнатишни режалаштирмайди, аммо компания бунга қарши эмас, дея хулоса қилди Грабер.