Туркманистонда фуқаролар тўйларда собиқ президент Бердимуҳамедов қўшиқларини ижро этиши шарт этиб белгиланди
Туркманистоннинг ғарбий вилоятлари ҳукумати маҳаллий аҳолини тўй маросимларида собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов қўшиқларини ижро этишга ва плейлистлардан хорижий мусиқаларни чиқариб ташлашга мажбур қилмоқда.
Қайд этилишича, расмий қарор бўлмаган, бироқ бўлажак келин-куёвлар ФҲДЁ бўлимига ариза берганида уларга кўрсатмалар оғзаки равишда етказилмоқда.
Охирги ҳафталарда тўйхоналар, ресторанлар ва банкет заллари эгалари ва ходимлари ҳам янги қоидалар ҳақида огоҳлантирилди.
Мамлакатда ҳокимиятнинг кўрсатмаларига риоя қилмаслик ва ҳукумат сиёсатини танқид қилишга йўл қўйилмайди.
Яқинда бўлиб ўтган тўй ҳақида гапирар экан, ресторан ходими кўп сонли туркман қўшиқларидан иборат репертуарда туркман халқ рақси «Куш депти» ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг иккита қўшиғи борлигини таъкидлади.
Туркманистоннинг собиқ президенти ўз халқи, мамлакат ҳақида, ёшлар ҳақида ва севимли оти ҳақида қўшиқлар ёзган.
«Рўйхатга олиш идоралари бўлажак жуфтликларни тўй маросимлари фақат туркман мусиқаси билан жўр бўлиши, тўйнинг ўзи эса туркманча услубда ўтказилиши кераклиги ҳақида огоҳлантиради», — деди Болқон велаятидаги манба.
Охирги ҳафталарда тўйхоналар, ресторанлар ва банкет заллари эгалари ва ходимлари ҳам янги қоидалар ҳақида огоҳлантирилди.
«Тўйлар ўтказиладиган ресторанларнинг эгалари қўшиқларнинг камида 80 фоизи туркман тилида бўлишига ишонч ҳосил қилишади», — деди исми сир қолиш шарти билан ресторан ходимларидан бири.
Мамлакатда ҳокимиятнинг кўрсатмаларига риоя қилмаслик ва ҳукумат сиёсатини танқид қилишга йўл қўйилмайди.
Яқинда бўлиб ўтган тўй ҳақида гапирар экан, ресторан ходими кўп сонли туркман қўшиқларидан иборат репертуарда туркман халқ рақси «Куш депти» ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг иккита қўшиғи борлигини таъкидлади.
«DJ Бердимуҳамедов қўшиқларини ҳар етти дақиқадан икки марта ижро этиши керак эди», — дея қўшимча қилди у.
Туркманистоннинг собиқ президенти ўз халқи, мамлакат ҳақида, ёшлар ҳақида ва севимли оти ҳақида қўшиқлар ёзган.