Huawei ўзининг Vision Pro ускунасини чиқаради: у арзон ва енгилроқ бўлади
Meizu компаниясининг собиқ маркетинг директори ва Numiao Technology асосчиси Ли Нан Weiboʼда Huawei компанияси Vision Pro номли янги тўлдирилган реаллик гарнитураси устида ишлаётганини маълум қилди.
Ли Нан Huaweiʼнинг янги маҳсулоти нархи ва хусусиятларини очиқлади. Унинг сўзларига кўра, дубулғанинг нархи 15 минг юанни ташкил қилади, бу ҳозирги курс бўйича 2 минг доллардан бироз кўпроқ. Яъни Huawei Vision Pro АпAppleпле Vision Pro нархининг деярли ярмига тенг бўлади. Тўғри, Apple ўз дубулғасининг арзонроқ версиясини тайёрлаётгани ҳақида миш-мишлар бор.
Huawei Vision Proда Sonyʼнинг 4К Micro OLED экранлари (эҳтимол, Appleʼнинг Vision Proʼда қўлланганлари) ва «хусусий чипларга асосланган кечикиш деярли бўлмаган» имо-ишорага асосланган бошқарув тизими мавжуд бўлади. Huawei Vision Proʼда Apple Vision Proʼга ўхшаб ЭеСигҳт функцияси бўлмайди, аммо дубулғанинг оғирлиги деярли икки баравар кам бўлади, атиги 350 грамм.
Ли Нан Huawei Vision Pro қачон чиқарилишини айтмади, бироқ у Sony олти ой ичида экранларни етказиб беришга тайёрлигини айтди. Бошқача қилиб айтганда, Huawei Vision Pro, энг яхши сценарийда, фақат шу йилнинг кузида пайдо бўлади.