Финляндияда янги президент сайланди

Dunyo

Финляндиянинг собиқ бош вазири, ўнг марказчи Миллий коалиция партиясидан номзод Александр Стубб мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди.

Стубб президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. 100% овозлар санаб бўлингандан кейин у 51,6% тўплагани маълум бўлди. Яшиллар партияси томонидан қўллаб-қувватланган собиқ ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто 48,4% овоз олган.
«Янги давр бошланмоқда. Мен Финляндия яқин бир неча йил ичида дунёдаги энг яхши давлат бўлиб қолишига қатъий ишонаман», — деди Стубб.

Президентлик сайловининг иккинчи босқичида Финляндия учун тарихан паст бўлган — мамлакат фуқароларининг 70,7 фоизи қатнашган. Биринчи турда сайловчиларнинг 75 фоизи иштирок этди. Инаугурация 1 мартга белгиланган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.