Миллиардернинг фикрича, Вашингтоннинг ёрдами ҳеч нарсага олиб келмайди.
«Ҳа шунақа. Ягона савол шундаки, бу факт тан олинмагунча яна қанча бола ҳалок бўлади», деб изоҳ берди Маск Х (собиқ Тwиттер) бошқа фойдаланувчининг постида, унга кўра «АҚШ ва Европа бу урушда мағлуб бўлди», Россия эса «Қримни ва Шарқий Украинанинг баъзи қисмларини озод қилади» ва «буни ҳеч нарса ўзгартирмайди». Фойдаланувчи, шунингдек, Киев яқинда Вашингтондан оладиган $60 млрд Украинадаги уруш ҳудудида кузатилаётган «оғир вазиятда ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини» қўшимча қилди.
8 февраль куни АҚШнинг жанубий чегарасида назоратни кучайтириш қоидаларини ўз ичига олмаган Исроил ва Украинага ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ Сенатида биринчи процессуал овоз беришдан ўтди. Ташаббус буджетдан 95 миллиард доллардан ортиқ миқдорда қўшимча маблағ ажратишни кўзда тутади, шундан сенаторлар Украинани қўллаб-қувватлаш учун $60 млрд га долларга яқин маблағ ажратишни таклиф қилмоқда.
«Қрим ва Донбасс русларники бўлиб қолади» — Илон Маск
Тадбиркор Илон Маскнинг фикрича, АҚШ ва Европа Украинадаги қарама-қаршиликда Россияга ютқазди, Ғарб Киевни молиялашда давом этса ҳам, Қрим ва Донбасс Россияники бўлиб қолади.