Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон фуқароси 2017 йилда Жанубий Кореяга меҳнат визаси билан келган. 2021 йилдан 2022 йилгача террорчиларга 4 млн вон ёки $3 минг пул ва қимматбаҳо буюмларни ўтказиб берган, хусусан, снайпер соатлари сотиб олиб, Ўзбекистонга жўнатган.

Yonhap агентлигининг қайд этишича, Ўзбекистон фуқароси ташкилотнинг террорчилик фаолияти ҳақида олдиндан билган.

«Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террор ташкилоти 1999 йилда тузилган ва «Ал-Қоида»нинг Суриядаги бўлими ҳисобланади. Бишкекдаги Хитой элчихонасига уюштирилган ҳужум учун унинг аъзолари жавобгар.