Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг демографик маълумотларини эълон қилди.
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 36,8 млн кишига етди. Уларнинг 18,3 миллиони аёллар, 18,5 миллиони эркаклар. 18,8 миллион нафар аҳоли шаҳарларда, 18 миллион киши қишлоқларда истиқомат қилади.
Маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда рўйхатга олинган никоҳлар сони 283,8 мингтани ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу рақам 296,7 мингтани ташкил қилган.
Кейинги йилларда республикада ажралишлар сони сезиларли даражада ошди. Масалан, 2021 йилда 39,3 мингта, 2022 йилда 48,7 мингта, 2023 йилда 49,2 мингта ажримлар қайд этилган.
Шунингдек, Самарқанд (4 миллион 208,5 минг киши), Фарғона (4 миллион 61,5 минг киши) ва Андижон (3 миллион 394,4 минг киши) вилоятлари аҳоли энг кўп бўлган ҳудудлар сифатида қайд этилди. Аҳоли энг кам яшайдиган вилоятлар Сирдарё (914 минг киши), Навоий (1 миллион 75,3 минг киши) ва Жиззах (1 миллион 507,4 минг киши) вилоятларидир.
Аҳоли зичлиги вилоятлар кесимида ўртача 1 квадрат километрга Тошкент шаҳрида 6787,5 нафар, Андижон вилоятида 789,4 нафар, Фарғона вилоятида 600,8 нафарни ташкил этди. Энг паст кўрсаткичлар Навоий вилояти (9,7 киши) ва Қорақалпоғистон Республикасида (12 киши) кузатилди.
2023 йилда Ўзбекистонга хориждан 2,9 нафар, Ўзбекистон фуқаролари эса 17,3 нафар хорижга кўчиб келган.
Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36,8 млн кишини ташкил этди.