ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Хофман, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Давлат бошқаруви академияси вакиллари иштирок этди.
АҚШ вакиллари фан ва таълим соҳаларидаги жорий лойиҳалар ва бу борадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича қисқа муддатли режалар ҳақида тақдимот қилди.
Учрашув давомида таълим тизимини ислоҳ қилиш, инсон капиталини мустаҳкамлаш, инглиз тилини ўқитишни қўллаб-қувватлаш ва университетлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг ташкилий-техник жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Юқоридаги лойиҳалар, шунингдек, бошқа таълим ва алмашинув дастурларини амалга оширишда яқин ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.
ТИВда АҚШнинг таълим соҳасидаги грантлари тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси билан биргаликда таълим соҳасида амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган Америка грантларининг тақдимотини ташкил қилди.