Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.О.» МЧЖ таъсисчиси З.К. ва бошқалар 2021-2023 йиллар давомида «М.Г.» хусусий корхонаси ва «Б.О.» МЧЖга 2 700 тонна чигит маҳсулотлари етказиб бериши эвазига уларнинг 559 минг АҚШ долларини нақд ҳолда ҳамда 1,5 млрд сўмини пул кўчириш йўли билан қўлга киритганликлари аниқланди.
Шунингдек, МЧЖ таъсисчиси З.К. ва ишчиси Э.Х. фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағлари ҳисобидан Trailblazer, BYD Yuan Plus ва Cobalt русумли енгил ҳамда Sitrak русумли юк автотранспорт воситаларини харид қилганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент вилоятида жиноятчилар қарийб 700 минг долларни ўзлаштирди
Тошкент вилояти Оққўрғон туманида тадбиркордан йирик миқдорда пул олган шахслар қўлга олинди. Жиноятчилар ҳақиқатда етказиб берилмаган пахта чигити учун олинган пуллардан фойдаланиб, умумий қиймати $559 минг ва 1,5 млрд сўмга 3 та енгил автомобиль ва 1 та юк машинасини сотиб олган.