Жиззахда фермерлар 42 туп соғлом қайрағочни кесиб ташлади: зарар 200 млн сўмдан ортиқ
Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги «Ювест тог» фермер хўжалиги ҳудудидаги 42 туп қайрағоч кесилди. Етказилган зарар 224 миллион 400 минг сўмни ташкил қилди. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасидан маълум қилишларича, дарахтлар жорий йилнинг 11 январь куни мазкур фермер хўжалиги раҳбари томонидан кесилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
«Ҳукуматнинг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорининг 4-иловасига кўра, қайрағочларни ноқонуний кесиш натижасида ўсимлик дунёсига 224 миллион 400 минг зарар етказилган», — дейилади экологлар хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.