Бухорода ўрмон-ов хўжалиги раҳбари пора олаётганда ушланди

O‘zbekiston

Бухоро вилоятида ўрмон-ов хўжалиги раҳбари 60 млн сўм пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қоракўл тумани бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тезкор тадбир ўтказди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида давлат ўрмон-ов хўжалиги раҳбари А.Ж. ушбу хўжаликда «O.H.» МЧЖ томонидан бажарилган 612 млн сўмлик қурилиш ишлари бўйича тузилган далолатномани имзолаши ҳамда 157 млн сўм қарздорликни МЧЖга ўтказиб бериши эвазига пул талаб қилгани аниқланган.

У тадбиркор Л.О.дан 60 млн сўм талаб қилиб, шундан 45 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.