Канадада талаба дарсга самолётда учиб келмоқда
Канадалик Тим Чен исмли талаба Калгарида яшайди ва Ванкувердаги Британия Колумбияси университетида таҳсил олади. Шаҳарлар орасида етти юз километрга яқин масофа бор. Унинг учун учиш юриш хонадон ижарага олишдан арзонроқ.
Шаҳарлар ўртасида тахминан етти юз километр бор, аммо Тим янги шаҳарда уй излашга шошилмаяпти. У яхшироқ режани ўйлаб топди: дарсларга самолётда учиб, ота-онаси билан яшашда давом этмоқда. Ажабланарлиси шундаки, бу усул арзонроқ бўлиб чиқди.
Қишки таътилдан сўнг Ванкуверда ижара нархлари бирданига рекорд даражага кўтарилди. Сифатсиз бир хонали квартира учун ойига 2,5 минг доллар тўлай олмаслигини тушунган Тим калькулятор олиб, уйдан университетга мунтазам парвозлар унга анча арзонга тушишини аниқлаган.
Оддий математика: Ченнинг дарслари ҳафтада икки марта ўтказилади ва икки томонга авиачипта нархи 150 долларни ташкил қилади. Парвоз бир соат давом этади, аэропортдан университетгача бўлган йўл яна бир соат давом этади. Маълум бўлишича, у ҳар ой рейсларга 1,2 минг доллар сарфлайди, бу эса хонадон ижараси учун кутилган харажатларнинг ярмини ташкил этади. Бундан ташқари, у автотураргоҳга пул сарфламайди ва Ванкувердаги тирбандликда туриб қолмайди.
Тим ҳеч бўлмаганда йил охиригача дарсларга учиб бориб келишни режалаштирмоқда. Ванкувердаги уй-жой нархлари билан боғлиқ вазият кўпчиликка маълум, аммо ҳеч ким бу муаммони шу қадар дадил ва тубдан ҳал қилмаган: маҳаллий CTV News ҳатто ташаббускор талаба ҳақида ҳикоя қилиб, уни маҳаллий юлдузга айлантирган.