Ғуломов 2024 йил 13 февраль куни соат 23:00 да қўлга олинган, деб ёзади Kun.uz.
Бухоро вилояти прокуратураси томонидан иш олиб борилаётган «Когон ёғ-экстракция заводи» акциядорлик жамияти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган корхона таъсисчиси М.И.дан 90 минг доллар олаётган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур факт юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Баҳодир Ғуломов 2022 йил апрель ойида Когон тумани прокурори лавозимига тайинланган эди. У бунгача Бухоро вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
