Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди

O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Маълум қилинишича, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаролар 2024 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар эса 2024 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.