Жиззахда фуқаро сартарошхонага криптоферма ўрнатди
Жиззахда криптовалюта билан шуғулланиб, 490 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган икки фуқаро қўлга олинди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ноқонуний равишда криптомайнинг билан шуғулланган икки нафар фуқаро аниқланди.
Фуқаро О.О сартарошхонанинг орқа хонасида, фуқаро Б.М эса ўз хонадонида онлайн кон қазиш фаолиятини йўлга қўйган. Маълум бўлишича, улар тўғридан-тўғри электр тармоғига уланиб олишган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга 490 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳужум қилганлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган. Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.