2020 йилда мамлакатда ташқи интернет-каналда монополияни бекор қилиш режалаштирилган эди, бироқ бу ҳали амалга оширилмади.
13 февраль куни президентга 2024 йилга мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар тақдимоти бўлиб ўтди, унда телекоммуникация соҳасида мустақил регулятор яратиш режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, йиғилишда бешта асосий йўналиш – транспорт, урбанизация ва шаҳарсозлик, тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида ислоҳотлар кўриб чиқилди.
Тақдимотда қайд этилганидек, сўнгги 10 йилда телекоммуникация соҳасида хизматлар ҳажми 6,5 баробар, мобил интернет қамрови 98 фоизгача ошди.
Шунингдек, йил охиригача 1 миллиард долларлик инвестицияларни жалб қилиш ва рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 3 фоиздан 6 фоизга ошириш режалаштирилган.
«Монополиянинг тугаши»: Провайдерларга ташқи интернет-каналга тўғридан-тўғри кириш имконияти берилади
Ўзбекистонда 1 апрелга қадар провайдерларга халқаро интернет-каналдан тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятини тақдим этиш режалаштирилмоқда. Мустақил телекоммуникация регулятори 1 сентябргача пайдо бўлиши мумкин.