ОАВ: Алексей Навальний қамоқда вафот этди
Россияда 47 ёшли Алексей Навальний 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этди.
Маълумотларга кўра, Навальний пиёда сайтдан кейин ўзини ёмон ҳис қилган, деярли дарҳол ҳушини йўқотган.
RT манбасининг иддао қилишича, Навальний қон ивишидан азият чеккан.
Навальнийнинг адвокати Леонид Соловьев оиланинг қарори туфайли ҳеч нарсага изоҳ бера олмаслигини айтди.
Воқеа жойига тез ёрдам гуруҳи етиб келган. Реанимация чоралари кўрилган, аммо натижа бермаган. Тез тиббий ёрдам шифокорлари маҳкумнинг ўлимини тасдиқлашди, дейилади хабарда.
RT манбасининг иддао қилишича, Навальний қон ивишидан азият чеккан.
«Энди амалдаги қоидалар билан ФСИН барча текширувлар, тушунтиришлар ва ҳоказолар билан шуғулланади. Бунинг учун кўрсатмалар талаб қилинмайди, чунки бу борада маълум қоидалар тўплами мавжуд. Қон ивиши ташхисини шифокорлар тасдиқлаши керак», — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Навальнийнинг адвокати Леонид Соловьев оиланинг қарори туфайли ҳеч нарсага изоҳ бера олмаслигини айтди.
«Энди биз буни аниқлаймиз. Чоршанба куни Алексейнинг адвокати бор эди. Ўшанда ҳаммаси яхши эди», — дея қўшимча қилди Соловьев.