Исландияни яна лава қопламоқда

Dunyo

Исландияда сунъий йўлдоши лава билан тўлган ёриқни аниқлади. Рейкьянес ярим оролидаги Фаградальсфьядль вулқони сўнгги уч йил ичида бир неча марта отилган.

Рейкьявикдан атиги 40 км узоқликда уч километрлик ёриқ пайдо бўлди — бу ҳудуд Европа космик агентлигининг Sentinel-2 сунъий йўлдоши томонидан суратга олинган. Лава атроф-муҳит бўйлаб аста-секин тарқалиб, йўллар ва кичик шаҳарларга таҳдид солмоқда.



Олимларнинг айтишича, яқинда аҳоли эвакуация қилинган Гриндавик шаҳри яқинида тутун булути ва лава оқими кўзга ташланмоқда. Айрим йўллар тўсилган, фавқулодда хизматлар вазиятни кузатишда давом этмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.