Чеченистонда Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли вазир бўлди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли, 18 ёшли Ахмат Қодиров республика ёшлар ишлари вазири лавозимига тайинланди.
Шунингдек, у минтақадаги энг олий мукофот — Қодиров номидаги орден билан тақдирланган, деб хабар беради Кавказ.Реалии.
Тайинлаганлик ҳақида алоҳида хабар берилмаган, бироқ республика ҳукумати раиси Магомед Даудов мукофотда янги лавозимни кўрсатган. Унинг қўшимча қилишича, Қодировнинг ўғли «ҳар қандай топшириқни юқори савияда ҳал қилади», лекин унинг хизматлари нимадан иборат экани тушунтирилмаган.