Греция парламенти бир жинсли никоҳни қонунийлаштирди

Dunyo

15 февраль, пайшанба куни кечки овоз бериш чоғида 176 депутат бир жинсдаги шерикларга никоҳ муносабатларини ФҲДЁ органларида қайд этиш ва фарзанд асраб олиш имконини берувчи қонунга ўзгартиришлар киритишни қўллаб-қувватлади.

76 депутат қарши овоз берди, яна икки киши бетараф қолди. Тузатишларни қабул қилишдан олдин икки кунлик мунозаралар бўлиб ўтди.
Ислоҳотни олға сурган Греция бош вазири Кириакос Митсотакис парламент қарорини «инсон ҳуқуқлари учун муҳим босқич» деб атади. Қарор «бугунги Греция Европа қадриятларига иштиёқ билан амал қиладиган илғор ва демократик мамлакатни акс эттиради», — деб ёзди у Х платформасидаги микроблогида.

Греция бир жинсли никоҳни ва гомосексуалларнинг фарзанд асраб олиш ҳуқуқини қонунийлаштирган биринчи православ давлатга айланди. Ҳозиргача бу 36 мамлакатда, жумладан, 16 Европа Иттифоқи давлатида мумкин эди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.