Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларида кучли шамол туфайли электр тармоқлари ишламай қолган.
Мутахассислар муаммоларни бартараф этиш устида ишламоқда.
Бугун куннинг иккинчи ярмида, тахминан, соат 12:30 да Самарқанд вилоятидаги 21,5 минг истеъмолчининг электр энергияси таъминоти тикланди.
