Aibo Espresso Edition тўртта ранг вариантига эга. Робот кучукчалар уч йиллик AI Cloud Plan обунаси, зарядлаш станцияси ва пушти шар билан бирга келади.
AI Cloud Plan Aiboʼга фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот тўплаш орқали ўзининг ноёб шахсини ривожлантиришга имкон беради. Робот кучукча юзларни танийди ва вақт ўтиши билан эгасини хурсанд қиладиган ҳаракатларини эслаб қолади. Ҳар бир Aibo кундалик ўзаро таъсир ва тарбия билан шаклланади. Ҳар бир робот кучукчанинг шахсияти ва хатти-ҳаракати бутунлай ўзига хосдир.
Шунингдек, уч йиллик обуна Aiboʼни янгилаш, унга янги фокуслар, функциялар ва хатти-ҳаракатларни ўргатиш имконини беради. Бепул AI Cloud режаси муддати тугагандан сўнг эгалар булутли хизматларга кириш учун мунтазам тўловларни амалга оширишлари керак бўлади.
Фойдаланувчилар My aibo иловаси ёрдамида робот кучукча билан алоқада бўлиши мумкин. Хизмат сизнинг уй ҳайвонингиз билан ўйнаш, унга виртуал овқат ва ширинликлар бериш, янги фокусларни ўргатиш ва бошқа кўп нарсалар учун оддий ва қулай интерфейсни тақдим этади.
Aibo Espresso Edition ҳозирда Сонй веб-сайтида 2,9 минг долларга сотиб олиш мумкин.
