Сурхондарёга 10 млрд сўмлик сигаретларни ноқонуний олиб киришга уриниш бўлди

O‘zbekiston

Тожикистондан Сурхондарё вилоятига поездда 402 минг қути контрабанда сигарет олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди.

Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

«Сариосиё» темир йўл чегара божхона постида Тожикистондан Ўзбекистонга келган поезд кўздан кечирилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари поезд вагонларидан бирида ҳужжатларда кўрсатилмаган маҳсулотларни аниқлади. «Чанютгич», «Кир ювиш машинаси», «Сут кукуни» каби товарлар орасида 10 миллиард 50 миллион сўмлик 402 минг қути Эссе Чанге сигаретаси ҳам бор эди. Бу шахслар тамаки маҳсулотларини божхона назоратидан четлаб ўтмоқчи бўлган.

Ҳозирда божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.