17 февраль куни Тошкент вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Хусусан, Оҳангарон туманида жойлашган «О.П.П.» МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Бунинг натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 37 млрд 534 млн сўм (25 млн 23 минг метр куб табиий газ)ни ташкил этган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди
Тошкент вилоятидаги АГТКШ 37,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди
Тошкент вилоятидаги метан «заправка»га яширин йўллар билан қўшимча газ тармоғи тортилиб, 25 млн кубометр газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.