Аммо у чиптасини лотереялар ва ўйинлар бошқармасига тақдим этганида, масъуллар унга ютуқни беришдан бош тортган.
«Агентлардан бири менга чиптам ҳеч қаерга ўтмаслигини ва шунчаки ахлат қутисига ташлаши мумкинлигини айтди», — деди у BBCʼга.
Албатта, эркак бу маслаҳатга амал қилмади, аксинча, чиптани сақлаб қолди ва адвокат топди.
Энди у лотереядан Powerball жекпотига тенг зарарни, қўшимча равишда ҳар куни оладиган фоизларини — жами $340 млн талаб қилмоқда.
Суд ҳужжатларига кўра, Powerball ва лотерея пудратчиси, Вашингтонда жойлашган Taoti Enterprises компанияси бундай натижа техник хато туфайли бўлганини даъво қилмоқда.
Шу куни Powerball тест рақамлари тўплами сайтга «тасодифан» жойлаштирилган ва Чикснинг рақамларига мос келиб қолган. Бу рақамлар уч кун давомида, яъни 9 январгача онлайн бўлиб турган.
Taoti ходимининг сўзларига кўра, веб-сайтда эълон қилинган рақамлар сўнгги лотерея ўйини чоғида ўйналган рақамларга мос келмайди.
Чикс шартномани бузиш, бепарволик, руҳий тушкунлик ва фирибгарлик каби саккизта алоҳида модда бўйича судга мурожаат қилди.
Жабрланувчи адвокатининг айтишича, ютуқ рақамлари Чиксникига тўғри келгани учун у «бутун жекпот» олиш ҳуқуқига эга эди. Акс ҳолда, унинг мижози лотереянинг нотўғри рақамларини жойлаштиришда «қўпол бепарволик» учун зарарни қоплаш ҳуқуқига эга.
«Ушбу даъво лотерея операцияларининг яхлитлиги ва масъулияти ҳамда Powerball ва DC Lottery бу ҳолатда содир бўлган хатоларга қарши ҳимоя чоралари ёки йўқлиги ҳақида жиддий саволлар туғдиради», — деди Эванс BBCʼга.
«Бу фақат веб-сайтдаги рақамлар ҳақида эмас, балки ҳаётни ўзгартирувчи имкониятларни ваъда қиладиган институтларнинг ишончлилиги ҳақида», — деди у.
Агар эркак судда ғалаба қозонса, биринчи марта уй эгаларига ёрдам бериш учун ишончли банк очишни режалаштирмоқда.
Иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 23 февралга белгиланган.