Бу ҳақда президент раислигида ижтимоий ҳимоя хизматлари қамровини янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Дастлаб, маблағлар ижтимоий ҳимоя дафтарлари – «Аёллар», «Ёшлар» ва «Саховат ва кўмак» жамғармаларига ўтказилади. Кейинги босқичда 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар берилади.
Шунингдек, ушбу карта ёрдамида транспорт ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида имтиёзлардан фойдаланиш мумкин.