Ўзбекистондан келган юк машиналари ҳайдовчилар Европа Иттифоқида эксплуатация қилинмоқда
Европа Иттифоқида юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари оммавий равишда эксплуатация қилинмоқда, деб хабар беради RTDD жамғармаси. Ишчиларга ваъда қилинганидан камроқ маош тўлашяпти.
Йўл-транспорт назорати жамғармаси (RTDD) томонидан 166 нафар ҳайдовчи фаолияти ўрганилди, улардан 50 нафари Ўзбекистон фуқаролари. Маълум бўлишича, марказий осиёлик юк ташувчиларнинг асосий қисми Европа Иттифоқига Литва орқали етиб келган. Фуқароларнинг ҳеч бири ўз маошининг аниқ миқдорини айта олмади, чунки юк машиналари тўлов ҳужжатларини олмаган.
Суҳбатдошларнинг таъкидлашича, иш берувчилар дастлабки икки ойда кунига 15 дан 40 еврогача иш ҳақи ваъда қилишган, кейин эса 85 еврогача кўтарилиши айтилган. Бироқ иш ҳақи ваъда қилинганидан паст бўлган.
Жамғарма, шунингдек, Литвада рўйхатдан ўтган, лекин, масалан, Нидерландияга борган ҳайдовчилар улар келган мамлакатдаги каби маош олиши кераклигини таъкидлаган.
2022 йилда Нидерландияда юк машиналари ҳайдовчиларининг ўртача маоши тахминан 2,8 минг еврони ташкил этди;
Литвада эса — 1,2 минг евро.