Тошкентдаги иссиқхоналардан бири 14 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланди
Тошкент шаҳридаги иссиқхоналардан биридан умумий қиймати 14,2 млрд сўмлик табиий газдан яширинча фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, «М.О.» МЧЖ раҳбари О.Х. ва бошқалар томонидан «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги ер ости юқори босимли газ қувурига яширинча уланиб, корхона иссиқхонасида табиий газдан яширин равишда фойдаланган.
Натижада давлат ва жамият манфаатларига 14,2 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.
Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманлари газ таъминоти бўлими масъул шахслари ҳудуддаги газ қувурларига уланиш аҳволини ўз вақтида кўздан кечириб, ўрганиш ишларини олиб бормагани таъкидланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.