«Ёшлик-1» конидаги 3-сонли мисни қайта ишлаш заводи қурилиш майдончасида томнинг қулаши муносабати билан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнат хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни заводда том қулаб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 нафар ишчи ҳалок бўлган, 29 киши жароҳатланган, 4 кишига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Уларнинг барчаси Ҳиндистон фуқароларидир.