Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

«Ўзбекистонни Бутунжаҳон метеорологлари прогнозларига кўра, ҳозирда кузатилаётган Эль-Ниньо 2024 йилнинг апрелигача давом этади. Ушбу ҳодиса 10 та рақамли иқлим моделлари ҳисоб-китобларининг ўртача натижасидир. Кейинчалик, илмий асосларга кўра, Ўзбекистонда одатдаги иссиқ ёз фасли (Тошкентда ҳаво ҳарорати +40 даражагача), қуруқ куз ва совуқ қиш билан тавсифланган Ла-Ниньо жараёни ривожлана бошлайди. Қуруқ куз, яъни ёғингарчилик миқдори меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жануб ва чўл ҳудудларида +40…+45 даражагача, қолган ҳудудларда эса +40…+42 даражагача иссиқ бўлади. Энг иссиқ ҳаво ёз ойида одатда 5-7 кун давом этадиган термал тушкунлик билан боғлиқ ва бундай ҳолат 2-3 маротаба кузатилади.

«Эль-Ниньо» об-ҳаво ҳодисаси (испанча «бола») — ўртача 2-7 йилда бир марта содир бўлади ва одатда 9 ойдан 12 ойгача давом этади. Бу Тинч океанининг марказий ва шарқий тропикларида ерусти сувлари ҳароратининг кўтарилиши билан боғлиқ иқлим режими. Эл-Нинё дунёнинг кўплаб қисмларида ва океан минтақаларида рекорд ҳарорат ва ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво шароити эҳтимолини сезиларли даражада оширади.