Қорақалпоғистонда еттинчи синф ўқувчиси ҳомиладор бўлди

O‘zbekiston

Тиббий кўрик давомида Қорақалпоғистоннинг Амударё туманидаги 12-мактабнинг 7-синф ўқувчисининг 23 ҳафталик ҳомиладорлиги маълум бўлди. Туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Амударё туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказилган режали тиббий кўрик давомида Амударё тумани Ўртақалъа МФЙда жойлашган 12-мактабнинг 7-синф ўқувчиси фуқаро Р.И.нинг 23 ҳафталик ҳомиладорлиги аниқланди, деб хабар берди «Взгляд.uz»га Бош прокуратура ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Амударё вилояти ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Амударё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган жабрланувчига нисбатан суд-тиббиёт ва психиатрия экспертизалари тайинланди. Воқеа гувоҳлари, томонларнинг ота-оналари, таълим муассасалари раҳбарларидан тушунтиришлар олинди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.