Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши меъёрдан 40 баравар ошиб кетди

O‘zbekiston

Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринга чиқиб олди. PM2.5 концентрацияси йиллик ўртача ҳаво сифатидан 40 баравар юқори.

IQAir портали маълумотларига кўра, 21 февраль ҳолатига кўра Тошкентда зарарли PM2.5 зарралари миқдори ЖССТ тавсия қилган меъёрдан 40 баробар ошиб кетган.

Эрталаб соат 10:00 да пойтахт мониторинг станцияси AQI 200ʼни қайд этди. Ҳаводаги PM2.5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган йиллик ўртача кўрсаткичдан 40 баравар юқори.

Аҳолига очиқ ҳавода оғир ишларни бажармаслик, ниқоб тақиш, деразаларни ёпиш ва ҳаво тозалагични ишлатиш тавсия қилинди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.