Ўзбекистонда давлат музейларига виртуал саёҳатлар йўлга қўйилди, museum.uz сайти орқали музейларга 360 градус форматида ташриф буюриш мумкин.

Онлайн экскурцияларни қуйидаги музейларга амалга ошириш мумкин:

Ўзбекистон амалий санъат музейи;

  • Давлат табиат музейи;
  • Ўзбекистон тарихи давлат музейи;
  • Қатағон қурбонлари хотираси музейи;
  • Шон-шараф музейи;
  • Ўзбекистон Давлат санъат музейи;
  • Тошкент темир йўл техникаси музейи;
  • Қуролли кучлар музейи;
  • Ўзбекистон санъат галереяси;
  • Темурийлар тарихи давлат музейи;
  • ва ҳатто Халқлар дўстлиги майдони;
  • Абдулла Қаҳҳор уй-музейи;
  • Тамарахоним уй-музейи;
  • Ойбек уй-музейи;
  • Ўроль Тансиқбоев уй-музейи;
  • Сергей Бородин уй-музейи;
  • Сергей Есенин уй-музейи;
  • Мухтор Ашрафий уй-музейи;
  • Юнус Ражабий уй-музейи.

Барча музейларга виртуал ташрифлар бепул.