Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари 28 декабрь куни эрталаб Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Ўзбекистон фуқароси Алишер Турсуновни қўлга олгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Айрим маълумотларга кўра, наманганлик 50 ёшли Алишер Турсунов шубҳали ҳомийлар кўмагида Туркияда мадраса ниқоби остида диний бирлашма ташкил қилган. У депортация марказига жойлаштирилган ва у ерда 1,5 ой давомида бўлган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабарига кўра, у 21 февраль, чоршанба куни қўйиб юборилган.
Azon.uz сайтининг собиқ асосчиси Мубашшир Аҳмад 1,5 ойдан кейин озодликка чиқди
Мубашшир Аҳмад номи билан танилган наманганлик 50 ёшли Алишер Турсунов Туркиядаги депортация марказига жойлаштирилиб, у ерда 1,5 ой қолиб кетганди. У декабрь ойи охирида террорга қарши кураш ходимлари томонидан қўлга олинган.